Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

Бас мендан энди шеър кутмангиз,
Шеър бўлиб яралган қисматим.
Қиймати қолмаган туйғудан,
Ё Худо ...қандай ишқ изладим?

Ҳайқирсам озорлар тугамас,
Тўкилиб кетади ишончлар.
Бетасир юракка гап ўтмас,
Устимга қулайди оғочлар.

Ҳар бир сўз бўғади бўғзимдан,
Латифлик йўқолиб руҳ йиғлар.
Оловлар уфурар кўксимдан,
Ким илғар,ким,илғар,ким илғар?

Оташин бир сўзга муштоқ дил,
Оловқалб учрамас зиндонда.
Мен кеча чаманда унган гул,
Бахт кутиб сарғайган дунёда.

Ёлғизлик куйлатар,сўзлатар,
Қаламла тиллашган даҳоман.
Ким учун қўл етмас орзу ва
Ким учун бегона баҳорман.

Бахт сари чопқиллаб боргандим,
Қонатиб юборди тиззамни,
Шеър кутманг сўнги дам халойиқ
Қабр тош сўзлагай қиссамни.

Бас мендан энди шеър кутмангиз,
Шеър бўлиб яралган қисматим.

Зилолабону
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:58 81 0 UlugbekShayx

Statok.net