Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

МЕНДАН МЕНГАЧА

Мен Бандаларигамас Аллоҳга суянганман ўзига таваккул қилганман Шундоқ экан мен нотўғри йўлдан кетишим мумкинми?
Инсонда муҳими ишонч, ирода!
Ўзига ишонган , мақсади бор инсон одамларни хаёлига келмаган,тасаввурига сиғдиролмаган ишларни-да қилишга қодир бўлиб қолади.
Мен ортга чекинмайман!
Катта марраларни кўзлаб йўлга чиққан йўловчиман.Тўсиқларни енгиб ўтишга ўзимда куч топа оламан! бас...Менга ҳалақит қилманг!

Мен шундай мураккаб, тушунарсиз қизман.
Мени қийнайдигани фақат инсонлар...Менга ишонишлари ва қуллаб - қувватлашлари муҳим!
Қолганига ўз салоҳиятим биланэришаман.
Менга мурувват назари билан қарашлари , мени синдиради. Паст назар билан қарайдиган пессимист кимсалардан эса йироқ юраман. Аммо энг кўп асабни эговлайдиганлар ҳам ана ўшалардир.Мен озодликни хуш кўраман.
АЛЛОҲ НИМАНИКИ ХОҲЛАСА БЎЛАДИ НИМАНИКИ ХОҲЛАМАСА БЎЛМАЙДИ. Муҳими интилиш керак,ортга чекиниш эмас.

Инсонларга,яқинларимга айтар гапим маъсулиятли,жонкуяр бўлинг. Ҳалол бўлинг, бунинг ортидан жуда кўп натижага эришилади. Биздан қоладигани эзгу ишлардир. Ўзганинг орзулари ,хом хаёл деб туйғулари устидан кулманг. Агар шундай шижоат эгалари бўлмаганида бу дунёда ҳечнима бўлмасди. Яралмасди...Ҳечким бу дунёни ортмоқлаб кетмайди.

ИНШАОЛЛОҲ ҲАЛИ КАТТА МАРРАЛАРНИ ЗАБТ ЭТАЖАКМАН.
фақат менга « Қўлингдан келган ишни қилсангчи...» деманг ,Сиз менинг душманим бўлиб қоласиз. Мен ўз ҳаётимни ,ўз менимни,Ўз оламимни Роббимни севаман. Менга халақит берманг!

Зилолабону
Yoqdi [1] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:57 74 0 UlugbekShayx

Statok.net