Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

Тонг

Оқ яктакка ўраганча чол,
Ҳассасини дуқ -дуқ уради.
Уйғотганча қуёшни дарҳол,
Тун кўрпасин нари суради.

Пешин

Эринганча эснайди, лоҳас,
Уйқисираб ташлайди қадам.
Бир он тичлик берар ўй - фараз,
Уйқисига тўйинар одам.

Аср

Рақс тушади минг хил кўланка,
Қалбда шодлик бўлар хукмрон.
Алишмасман бу дамни дурга,
Қоим бўлар қалбимда иймон.

Номозшом

Қамаштирар кўзни ёғдуси,
Қизил кўйлак кийганда шафақ,
Жуда ўлкан унинг обруси ,
Ўқилади Иҳлос,нос ,фалақ ...

Хуфтон

Жуда дилбар,ҳам андак нозик,
Мотамсаро боқар нигоҳи.
Кўринсада ҳар доим уксик,
Эҳтиросга тўла даргоҳи.

Зилолабону
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:57 60 0 UlugbekShayx

Statok.net