Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири

ТАСКИН

Юрагинг сиқилса,
Дилинг бўлса ғаш,
Турфа давраларни йиғиштир барин.
Яхшиси, дарахтлар билан суҳбатлаш,
Баҳам кўр ям-яшил хотираларин.

Юрагинг сиқилса,
Қийнаса ўйлар,
Юзни бур дарёнинг мавжлари томон.
Тиниқ чашмалардан сўйлайди улар,
Бундоқ суҳбатдошни топмоғинг гумон.

Юрагинг сиқилса,
Тор келса дунё,
Эрка шамолларнинг этагин тутгин.
Улар кўпни кўрган сайёҳдир гўё,
Улардан энг ажиб эртаклар кутгин.

Юрагинг сиқилса,
Тиқилса нафас,
Сен борлиқ қўйнига олиб кетгин бош.
Балки ўзга дийдор энди шарт эмас,
Балки керакмасдир бошқа суҳбатдош.

27 апрел, 2011.

СИҚИЛСАНГ...

(Абдула Ориповнинг) « Таскин» шеърини ўқиб..

Сиқилсанг виқорли тоғларга қара,
Чўққисин безаган оппоқ қорлар бор.
Тўзғиган сочингни эринмай тара,
Кўзгуга боқиб кул,гўзалсан, дилдор.
Ўйлама,
Ўйлама,
Ўйлама энди,
Андуҳга суяниб яшамоқ нечун?
Булутлар тарқалди,
Ёмғир ҳам тинди,
Демак Пок туйғу-ла ёришди очун!
Сиқилсанг,эй малак...
Тунда ойга боқ!
Кам эмас унинг ҳам доғи -ҳасрати,
Дунё золим дейсан
Йиғлайсан бироқ,
Англагин бор нарса инсон қисмати.
Хўрсинма,
Сочингни тўзғитса шамол,
Дардларинг йироққа олиб кетсин ҳай...
Бошингга ҳаёдир аслида рўмол,
Бунча ҳурлиқосан сулув...Ёппирай...
Сиқилсанг,
Юриб,бор гулзор оралаб.
Болари ,капалак сирлашар сен-ла,
Улар ҳам сен каби оҳ меҳрталаб,
Нега ёлғизман деб ўйлайсан нега...?
Ёмон туш кўрсанг гар ,сойларга айтгин,
Итқитиб юборгин дардингни сувга.
Нолиб яшамагин,
Бу фикрингдан қайт!
Ҳаёт синов демак,
Тушма ғулувга.
Сиқилсанг,Моҳтабон ...
Берилиб куйла,
Тингласин борлиқ ҳам бахт таронасин.
Ўзингни, Эй дилдор,
Ўзингни ўйла,
Шодликка тўлдир бас,
Кўнгил хонасин...

Зилолабону
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:56 54 0 UlugbekShayx

Statok.net