Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

СЎЗ БЕР !

Сўзлар қолмаяпти,
Карахтми онгим ?!
Қофиялар чалкаш,
Хаёллар каби...
Нуноқ сўзларимни хижжалаб чиқар,
Шеъриятнинг ғариб қолган мактаби...
Сўз йиғлар онгимда,
Дод солар исён!
Юрагим сўзлолмай турар минбарда.
Хиқичоқ тутгандек ,тутилар забон.
Солар пайсалга.
Сўз йўқ!
Айтгани қадрдон элга.
Шоирам деганлар , ҳавсаласи пир.
Шеър яратиш бунча қийин о , Тангрим,
Сўзларда яширин ахир қандай Сир?
Сўз бер!
Шундай сўзки ...
Очилсин Лола.
Ҳар сўз залворидан йиқилсин Армон.
Яратган мисралар беғубор бола,
Бўлар бегумон...
Сўзни идрок этсин ҳар бир тирик жон,
Тириклик нелигин англатсин шеърим.
Менинг муҳаббатим сўздамас инон,
Менинг меҳримдадир шоирлик сеҳрим.
Бир сўз бер Худойим ...
Бир сўз бер !...


Зилолабону

https://t.me/ZilolabonuXoliqova
Yoqdi [1] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:56 74 0 UlugbekShayx

Statok.net