Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

Ҳур Ишқ!

Фақат ишқ!
Фақат ишқ!
Ҳайқираман минбардан туриб,
Қоғозларда ишқ,
Табиатда ишқ,
Калимамда ишқ...
Идрокимда ишқ.
ҳаммада ишқ, битта мен ўликдек ,
Битта мен руҳсиздек,
битта мен ишқсиздек
Кезинаман ҳиссиз дунёда....
Ишқ дедим, хурсинганди ой,
Ишқ дедим, ғунчаларга боққанча маҳзун,
Ишқ дедим ложувард осмон тунд қиёфасада,
менга уйганда қовоқ,
Гумбурлади замину осмон.
йиғлаб кўз ёш тўкди булутлар.
ишқ , ишқ менинг яралашим ишқ,
Кўксимда ишқ дея чириллайди қуш.
Мен йўқдирман,
Мен ҳечкимман,
Ишққа номуносиб
Севгисиз одам.
Ишқ керакми сенга эй уриб турган жон?
Бир оз сабр қил,
Бир озгина кут.
Бир,
Икки , уч...
Тупроқ ишқ,
Жаннат ишқ,
Мен шошилганим ўша , мени хузурида кутаётган Яратганга бўлган ишқ.
У мени кутаётир.
Мен кетаман мангу Ишқ бўлиб...
Хокимдан Ишқ ифори таралар мангу...
Фақат ишқ,
Фақат ишқ,
Ҳайқираман самодан туриб....

Зилолабону
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:55 62 0 UlugbekShayx

Statok.net