Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

***

Онг дам олсин,
Бироз тин олсин,
Ахир йўқ ёзгали мажол ҳам.
не ёзай,
не истар юрак,
кеча ишқталаб эдим мен,
Ҳайқиргим келарди бахтдан мастона.
Бугун-чи кимсасиз қолганда бу уксик юрак,
Қандай достон битсин,
Хиёнатни қилайми шодон,
Бахтим ҳақда сўзлайми ёлғон.
Йўқ.
Ёзмайман.
Жим тургин қалам,
Бугун сеҳринг ўтмасдир билсанг.
Кеча куйга дўнарди олам.
Бугун дилда бодради алам.
Энди у йўқ!
Энди ишқ йўқ ,яйраб куйлай десам,
Сатр тузмоқ оғир ўйлай десам...
У йўқ!
Мисралар қоришиб кетди,
кўз ёшларим сиёҳ бирла чўмилар.
Хаёлларим аросатда қолгандай,
Телбадай қаҳ -қаҳ урар...
устимдан кулар.
Ҳиссиз....
Дилимга раҳмим келса,
Тилимга раҳмим келса,
Қўлимга раҳмим келса ,
Айт қандай ёзай,
Айт нени ёзай ?!
Кулиб турган бу соҳта юзлар,
Кулиб турган шу соҳта кўзлар.
Фақат мени қилса калака.
Йўўўқ,
Яшаш осон бўлмайин қолди.
Кўксимдаги оғриқлар билан,
Ёриқлар билан.
Энди ёзмайман!...
эркин қолган қалам шодлигин,
Тинглайверсин беташвиш осмон.
Ахир юрагим додини тинглолмас ҳечким !
Кўзимдаги кулги эмас ,мунг эканин ,
Билолмас ҳеч ким .
У билмаган ,
ҳис қилмаган юрагимнинг майлини,
дунё сезарми?
Сезмайди ҳечким.
Энди ёзмайман,
менинг қўшиқларимни,
Сўнгги дам бўғзимдан чиққан ,
Пок нафасимдан уфурган,
Сўнги калималар ошкор этажак,
Энди у йўқ!
Энди ишқ йўқ!
Энди мен йўқ!
Олов сўз битгали....
Ўтмишимни ,
кечмишимни,
Юрагимдаги мангу ишқимни қабртошлар сўйлайди энди.
Онг дам олсин,
Бироз тин олсин....

Зилолабону
16.06 .2018й
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:55 57 0 UlugbekShayx

Statok.net