Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

ИШҚ

О ишқ ,жилваланиб кўзим ўнгида,
Уйқумни ўғирлаб олдинг тун чоғи,
Тушда кечинмалар жўшгач сўнгида,
Бутун таним аро қолди титроғи..

Чўмилиб кўз ёшим ёмғирларида ,
Пишқириб хаёллар қилади хуруж.
Титратиб ,ўт ёқиб томирларимда,
Поёнсиз истаклар бошлайди уруш .

Кўрмаган нигоҳим сенингдек ёвни,
Жимитдек елкамга нелар ортирдинг?!
Юрак ўртасига тўғирлаб ёйни,
Меҳрим булоғини қонга ботирдинг.

О золим ...
О ҳиссиз кўнглим душмани?!
Кўрамиз сенми ё менманми ўжар...
Тақдир турвасида келтириб бахтни,
Бир куни сени ҳам қилгаймиз ўсал.

Дунёни тебратган бир сенмас ахир,
Бир сенмас, инсонга шодлик улашган.
Мен эмас ! сен билан ёвлашган абад ,
Бир менмас қисмат-ла ёлғиз беллашган.

О ишқ!...
Нигоҳларинг боқади ёвуз,
Қўрқинч тушдек кечар ҳар лаҳза хаёл.
Сен учун ахтариб кўҳна , олов сўз,
Яхшими , уксиниб ,хўрланса Аёл?

Зилолабону
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:54 60 0 UlugbekShayx

Statok.net