Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

ЁЛҒИЗ ҚУШ

Эрктабиат , эрксевар қушман,
Танҳоликдан топган қадрини.
Ким учундир бир ажиб тушман,
Синдирмаган синов сабрини...
Ёлғиздирман ,мен ёлғиз қушман

Баланд руҳим,баланд ғурурим,
Юксакларга этарман парвоз.
Қанот қоқсам , қулар андуҳим,
Ва орзулар бўлгайдир ҳамроз,
Эркни қучиб яшайди руҳим...

Баланду паст ҳаёт йўллари,
Тақдиримнинг манзили чалкаш.
О ,қисматнинг қаттол қўллари,
Кимсаларни қилар телбаваш,
Ёғилади ёлғон дўллари...

Танҳоликдан олдим зўр сабоқ,
Ёлғизликдир менинг мўнгдошим.
Чўчимасман ишқсиз яшашдан,
Бедиллардир менинг сирдошим,
Қалбим маним эрур оташдан...

Учиб кетгум ғурбат дунёдан,
Ўт қўйганча мудраган дилга.
Бахт кутмасман чимдим зиёдан,
Кўнгил қўйдим зимистон тунга
Тўйиб кетдим ахир риёдан.

Озодликдир шиорим маним,
Энди кўнгил эркни қумсайди.
Ўзлигимдир Менинг ватаним,
Виждон соқчим, эркдан тўсмайди.
Тинч беғалва ўтар ҳар оним...

Эркин қушман,
Озод ҳур қушман.
Шитоб ила қоқдим қанотим.
Мен у учун бир ажиб тушман,
У учундир ўрнак саботим.
Оташ қалбу,
лек Ёлғиз қушман...


Зилолабону
16.06.2018й
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 22:53 57 0 UlugbekShayx

Statok.net