Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Nazm Gulidan (she'r)

screenКЎНГИЛ ИЗҲОРИ
Чиройли бўлганди мушоира. Сизга ҳам илиндим
Ҳусан Мирзо & NAZMIY GULSHAN GULI NILUFAR
Ҳусан Мирзо
Хаёлим ху хиёбон узра
Дийдоримиз этар намоён
Севгим чиндир қалбимдан сўра
Кўзларимда мехрим ҳам аён
NAZMIY GULSHAN GULI NILUFAR
Ҳар тун порлагувчи юлдузлар!
Кўзларинг нуридек жимирлар
Хаёлимда кеча кундузлар
Шамол исминг айтиб шивирлар
Ҳусан Мирзо
Гул хуснинг шайдолар этгани
Тунларим бедорга элтди ёр
Севгим бу дил бахтга етгани!
Ва сендан келгани эътибор
NAZMIY GULSHAN GULI NILUFAR
Изхорингиз дилимга яқин
Қизил қувонч яноқларимда
Шеърларингиз гўёки чақин
Жаранглайди қулоқларимда
Ҳусан Мирзо
Кўзларингни ҳумори менман
Юзларингда кулиб боқар ой
Гўзалроқ йўқ дунёда сендан
Аллох бекам бахш этган чирой
NAZMIY GULSHAN GULI NILUFAR
Ишқ изимда асирадекман
Лек малика мақомидаман
Ўзим билмас басирадекман
Лек мажнуним жон-қонидаман
Ҳусан Мирзо
Лайли мисол афсонам мени
Кўзларингда мехринг сезаман
Хар кун минг бор кўрсамда сени
Соғинч сохилида кезаман
NAZMIY GULSHAN GULI NILUFAR
Бахт балқиган бугун юзимда
Ўқиб ошиғимнинг байтларин
Қувонч ёши икки кўзимда
Пок ишқимиз ширин пайтларин
Ҳусан Мирзо
Сенга тутай дунёларимни
Сен яшагин бахтларга тўлиб
Арит дилда рўёларимни
Сен вафоли санамим бўлиб
NAZMIY GULSHAN GULI NILUFAR
Эй мафтуним, ошиқ Мажнуним
Мен сиз учун бўлайин Лайли
Фарходдайин телба жунуним!
Ширинингиз бўлайин майли!
Ҳусан Мирзо
Хар нигоҳинг жонимга ором
Соғинчларинг сийпалар майин
Билсанг, хижрон мени "Дилором"
Қийнар ишқим ортгани сайин
NAZMIY GULSHAN GULI NILUFAR
Лайлакқор эслатар зардангиз
Қайноқдир севгимиз қуёшдан
Ўксик дил кутади далдангиз
Чора йўк аламли кўз ёшдан
Ҳусан Мирзо
Кел энди дилга боқ қиёлар
Мирзо кўнглин майлига киргин
Сенла кирсин қалбга зиёлар
Ёрим бўлиб ёнимда юргин
NAZMIY GULSHAN GULI NILUFAR
Қалб қувончна тўла бу сўздан
Бўлай танхо дил дилбарингиз
Сақланг мени бегона кўздан
Бўлай сизнинг Нилуфарингиз!
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 11:15 54 0 UlugbekShayx

Statok.net