Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Erkaklar haqida (she'r)

screenЭРКАКЛАР БОР - эркакларни нақшидир,

ЭРКАКЛАР БОР - аёл ундан яхшидир.

ЭРКАКЛАР БОР - сотмас номус oрини,

ЭРКАКЛАР БОР - эплолмайди никоҳдаги ёрини.

ЭРКАКЛАР БОР - эркаклар ҳам ҳавасда,

ЭРКАКЛАР БОР - Афсус ётар қафасда,

ЭРКАКЛАР БОР - Дўстин елкасини тутгандир,

ЭРКАКЛАР БОР - Ичкиликка муккасидан кетгандир.

ЭРКАКЛАР БОР - Душманини дўст билган,

ЭРКАКЛАР БОР - Ўз дўстини хор қилган.

ЭРКАКЛАР БОР - Сўзи ўткир
қиличдек,

ЭРКАКЛАР БОР - Курмак босган гуручдек.

ЭРКАКЛАР БОР - Ўз сўзида қолгандир,

ЭРКАКЛАР БОР - Икки хотин олгандир.

ЭРКАКЛАР БОР - Оиласини гул қилган,

ЭРКАКЛАР БОР - Аёлини тул қилган.

ЭРКАКЛАР БОР - Ош пишади дамига,

ЭРКАКЛАР БОР - Факат қорин ғамида

ЭРКАКЛАР БОР - Туни билан ишлайди,

ЭРКАКЛАР БОР - ишламасдан қишлайди.

ЭРКАКЛАР БОР - Паҳлавону чавандоз,

ЭРКАКЛАР БОР - Нашаванду қиморвоз.

ЭРКАКЛАР БОР - Баланд уйлар қуради,

ЭРКАКЛАР БОР - ОЖИЗА аёлини уради.

ЭРКАКЛАР БОР - Доим иззат ҳурматда,

ЭРКАКЛАР БОР - Оиласи фақат ғурбатда.

ЭРКАКЛАР БОР - Ибодатсиз туролмас,

ЭРКАКЛАР БОР - Хиёнатсиз юролмас.

ЭРКАКЛАР БОР - Шеъриятга ишқибоз,

ЭРКАКЛАР БОР - Хотинсифат лўттивоз !!!
Yoqdi [1] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 10:53 70 0 UlugbekShayx

Statok.net