Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

screenАЙРИЛИҚ

Қалб амрига қулоқ тутдик жим,
ва кетдик биз икки йўл бўйлаб.
Ортимиздан эргашди шамол,
Ортимиздан ишқ қолди қарғаб.
Излар қолди,
Биздан хотира.
Ёмғирлар ҳам қилмас шалабо.
Улар аяр ҳисларин қара,
Балки бу ишқ ҳақдир...
Ажабо...
Кетаяпман сокин қалб билан,
Муравватлар энди не даркор?!
Кеча гуллаб кетганди бирдан,
Бугун менга бегона баҳор.
Оғочларда айрилиқ рамзи ,
Хилпирайди кўзим ўнгида.
Авжга чиқди дил қушим арзи,
Йиғлаб ёзган шеърим сўнгида.
Нигоҳимга осилиб дурлар,
Чак-чак томди савоб- гуноҳим.
Учраганда мендан-да зўрлар,
Ҳиссиз бўлиб қолма илоҳим...
Виждон йиғлаб қўяр жўртага,
Садоқатдан айро экан қалб,
Наҳот дейман кўҳна оғриқни,
Менинг учун қўйгандинг атаб?.
Ишқ аҳтариб бўлдим файласуф,
Ва бўлибман руҳнинг тилмочи.
Сен бахт сари отландинг лек МЕН
Сўнги йўлга чиққач йўловчи...
Қалб амрига қулоқ тутдик жим,
ва кетдик биз иккийўл бўйлаб...

15.04.2018 й
Зилолабону

Zilolabonu Xoliqova
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 21:48 57 0 UlugbekShayx

Statok.net