Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

screenМеҳр дединг, меҳр сўрадинг,
Бердим уни ховучда тутиб .
Сипқориб ич,ол барини ич,
Сўнг кетабер мени унутиб.

Севдим дединг,қалбимни тутдим,
Хижронларга ташладинг абад.
Зўр энтикиш ила мен кутдим,
Азоб,азоб улашдинг фақат.

Ҳиссиётга тобеман буткул,
Чекинмадим ҳечвақт орқага.
Ожизлигим билдинг майли кул,
Сўнг итаргин бахтсиз дарага.

Соғинч йиғлаб қолди ортингдан,
Минг балога гирифтор бу бош.
Энди ишонч порлаган кўздан,
Буюк бахтни қилдилар талош.

Мен асрадим азиз шаънингни,
Садоқатдан қургандим девор.
Хиёнатнинг болтаси билан,
Бошимни ёр,юрагимни ёр.

Энди кимга керак мажруҳ дил,
Наволарни тинглолмас қулоқ.
Сен яшагин масрур бўлиб кул,
Мен кетаман бу ишқдан йироқ.

Меҳр дединг,меҳр сўрадинг,
Бердим уни ховучда тутиб.
Бахтсизликни менга тиладинг,
Вафо исмин бир дам унутиб.

ZilolabonuXoliqova
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 21:43 55 0 UlugbekShayx

Statok.net