Bosh sahifagaKirishA`zo bolish
Yangicha Telegram yuklab oling ♡

Bloglar » She`rlar

Zilolabonu Xoliqovadan

screenZilolabonu Xoliqovadan

Миш- мишлар қўзғади одамлар бот бот,
Аммо айбларимни қилолмас исбот,
Дўст десам душманлар ортирдим наҳот?
Ёмонга инсоф бер,Яхшига ажр,
Аллоҳим қилмагин қалбимни яғир.

Қарғашдан қўрқаман,ўлкан гуноҳ у.
Қалбимда жўш урмиш энг гўзал туйғу,
Бол тутсам ҳар лаҳза ичирса оғу,
Аллоҳ , ўзинг менга очасан бағир,
Ҳолим танг , ғуссалар келса гар оғир.

Эзгулик улаш деб буюрган ўзинг,
Қуръондан ёд олдим Аллоҳ ҳар сўзинг.
Гўзал оятлардан аҳтардим юзинг,
Ваҳдат илмидан сен тутасан чоғир,
Сенинг хузуринга бораман охир.

Қадим дардларимга сабрда бўлдим,
Тақдирга арз қилмай боримга кўндим,
Яхшилар кифтида мен ўсиб- ундим,
Мендек бахт қучмаган етиму сағир,
Мени етук қилган ўзингсан аҳир.

Саждага бош қўйсам,сени кўраман,
Исминг ҳар лаҳзада эслаб тураман.
Сен ҳар дам мен билан хушҳол юраман,
Аллоҳ синовларинг бўларкан ҳар хил,
Гоҳи асал тутсанг гоҳ бўлар таҳир.

Инсонийлик ҳисси ҳаркимга эмас,
Ўз динин билмаган ,сени тан олмас.
Билмайди не харом,нима ҳалолмас,
Оҳ, дейман куяман, юзларим захил,
Дўстларим ичида бор экан бахил.

Замон ўзгармади,одам ўзгарди,
Ношуднинг юзимас, қамар бўзарди.
Хатто Пайғамбарга фитна ғўзғалди.
Ўзинг шоҳидисан,ўзингсан гувоҳ.
Гумроҳ бандаларни кечиргин Аллоҳ.

Зилолабону Холиқова
Yoqdi [0] | Yoqmadi [0]
 Iyun. 21:30 54 0 UlugbekShayx

Statok.net